Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Нуроний, ёши улуғ инсонларнинг дуосини олиш халқимизга хос фазилатдир

Нуроний, ёши улуғ инсонларнинг дуосини олиш халқимизга хос фазилатдир. Шунга амал қилган оққўрғонлик ёшлар бугун якшанба, дам олиш куни бўлишига қарамай ҳудудда истиқомат қилувчи Зоир отанинг хонадонига отланишди.
16.09.2019

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси” деган шарафга эришишди

Хаким Рахимов, Дилафруз Мирзаевалар шу заминда узоқ йилдан бери яшашади, бироқ Ўзбекистон фуқароси паспортига эга эмаслиги уларнинг армони эди. Бугун уларнинг орзулари ушалди.
16.09.2019

Вазир иккита туманда сайёр қабул ўтказди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ташрифдан Қуйичирчиқ тумани “Боғистон” МФЙ , Элобод кўчаси, 27-уйда яшовчилар, айниқса, мамнун бўлдилар. Гап шундаки, бир ой муқаддам Надя Моисеева шу уйда яшовчи ўн саккизта оила номидан вазирга мурожаат этиб, ёрдам сўраганди. Мурожаатдан сўнг, вазият атрофлича ўрганилиб, ишга киришилди.
16.09.2019

Ўқишга кира олмаган чемпион қиз, вилоят ҳокими эътибори ортидан университет талабаси бўлди

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов оққўрғонлик спортчи қиз ва унинг оиласи билан учрашди.
16.09.2019

Бунёдкорлик ишларининг кўлами катта

Яқин-яқингача ҳам Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида баланд-баланд иморатлар, замонавий бинолар қурилади, туман ҳақли равишда ўзининг кўркам ва обод марказига эга бўлади деса, эшитган кишининг ишонгиси келмас эди. 2019 йил туман учун туб бурилиш ва кескин ўзгаришлар йили бўлди.
16.09.2019

Светлана Осипова Чиба Гран-присининг бронза медалига сазовор бўлди

Бугун Япониянинг Чиба шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи кун беллашувлари терма жамомиз учун муваффақиятли ўтди. Аёллар ўртасида +67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Светлана Осипова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.
16.09.2019

“Ватанга содиқ ҳарбийлар” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

2019 йил 13 сентябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги амфитеатрда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши, Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи, туман ҳокимлиги ҳамкорликда ташкил этган “Ватанга содиқ ҳарбийлар” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
16.09.2019

Франция Элчиси билан учрашув

2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Изабель Сервоз-Галлуччини қабул қилди.
13.09.2019

Ўзбекистон хитойлик машинасозларни жалб этмоқда

Тошкентда Хитойнинг машинасозлик ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида Марказий Осиё машинасозлиги халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
13.09.2019

Сайловда ошкоралик ва адолат таъминланади

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
13.09.2019