Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хитой билан ҳамкорликда ўрдакчилик кластери ташкил этилади

Хитой билан ҳамкорликда ўрдакчилик кластери ташкил этилади
07.04.2021
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Хитой Халқ Республикасининг “Tianjin Kaiteng Investment group” компанияси вакиллари билан учрашди.

photo_2021-04-07_09-03-32.jpg

Вилоят ҳокими ҳамда компания вакили, профессор Ван Венжи ўртасида ўтган музокараларда Нурафшон шаҳрида ресторан, офис биноларини қуриш ҳамда ўрдакчилик кластерини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чикаришни ташкил этиш мақсадида, маҳаллий маҳсулотлардан озуқа етиштиришни ривожлантириш борасидаги таклифларни билдирди.

photo_2021-04-07_09-03-19.jpg

Қурилиш ишлари учун 2 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳани 2021-2022 йилларда тўлиқ амалга ошириш режалаштирилган.

Унинг умумий қиймати 6 миллион AҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Ўрдакчилик кластерида йилига 50 мингта Пекин ўрдаклари етиштирилади.

photo_2021-04-07_09-03-42.jpg

Музокаралар натижасида Tianjin Kaiteng Investment group” компанияси вакиллари лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш кўзда тутилган ҳудуд билан танишди.





  • 553