Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хорижий компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Хорижий компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
08.04.2021
Тошкент вилоятининг ҳокими Даврон Ҳидоятов Олмалиқ шаҳрида Михаил Магрилов бошчилигидаги Pricewaterhouse Coopers (PwC) хорижий компанияси вакиллари билан учрашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Нажмидддинхўжа Шарипов ҳамда PwC компаниясининг бир гуруҳ мутахассислари иштирок этди.

Маълумот учун, дунёнинг 157 давлатида ўз фирмалар тармоғига эга мазкур компания халқаро миқёсдаги консалтинг ва аудит хизматларини амалга ошириш фаолияти бўйича шуғулланадиган етакчи тармоқлардан бири саналади.

Келишувга кўра, эндиликда компания мутахассислари томонидан Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий соҳалар бўйича барча йўналишлари ўрганиб чиқилгач, таҳлил қилиниб, истиқболли лойиҳалаштирилади.

Бунда асосий эътибор вилоят ҳудудида инфраструктурани янада ривожлантириш, аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилади.

Учрашув якунида вилоят ҳокимлиги ҳамда компания ўртасида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.


Манба: Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати

  • 489